Республика махсус комиссияси қарори билан

15.03.2021 20:07

Республика махсус комиссияси қарори билан:

- аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирусга антиген экспресс тест олиш тартиби 15 мартдан бекор қилинди;

- 15 мартдан салбий ПЗР тести билан (охирги 72 соат ичида олинган) Ўзбекистонга киришга рухсат берилди;

25 мартга қадар натижалари Ўзбекистонда тан олинидагина хорижий лабораториялар рўйхати тузилди.

Янги тартиб бўйича:

- ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистонга келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;

- автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net