Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди

29.08.2020 15:30

ТОШКЕНТ, 29 август. /“Дунё” АА/. Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилганининг 600 йиллиги муносабати билан Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазмада турли даврларда таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг тизими, моддий таъминоти ҳақида батафсил маълумот берилади.

Экспозиция қадим замонлардан ҳозирги кунга қадар Самарқандда таълим тизимининг ривожланиш босқичларига бағишланган.

Таъкидлаш жоиз, Улуғбек мадрасаси Регистон майдонидаги энг қадимий мадраса бўлиб, Темурийлар давлати ҳукмдори ва астроном олим Улуғбек томонидан бунёд этилган.

Ушбу иншоот қурилиши Самарқандга Ўрта аср Шарқ фанининг асосий марказларидан бири сифатида шуҳрат келтирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net