«Рақамли иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар» мавзусидаги танлов эълон қилинди

16.09.2020 10:11

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. «?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ҳамда ?нсон ҳуқуқлари Миллий стратегияси доирасида «Рақамли иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар» мавзусидаги республика танлови эълон қилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Мазкур танлов ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан қуйидаги номинациялар бўйича маълум қилинган:

  • ?нсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши сайт/ахборот контенти;
  • ?нсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид энг яхши мобил иловаси;
  • ?нсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси (мактабгача таълим; мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий таълим муассасалари, олий таълимдан кейинги таълим босқичлари учун алоҳида номинацияларда);
  • ?нсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши инфографика/реклама роликлари;
  • ?нсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
  • ?нсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши электрон ахборот-ресурс маркази/кутубхона;
  • ?нсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёти ва электрон ўқув адабиёти;
  • ?нсон ҳуқуқларига бағишланган энг яхши видеодарс;
  • ?нсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши масофадан ўқитиш дастури;
  • ?нсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: илмий мақола ёки илмий-оммабоп мақола.
  • Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари ходимларининг COVID-19 инқирозидан зарар кўрган муҳожирларга ёрдам бериш бўйича энг фаоли;
  • Нодавлат ташкилотлари ходимларининг COVID-19 инқирозидан зарар кўрган муҳожирларга ёрдам бериш бўйича энг фаоли.

Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдан иборат.

Танловда иштирок этиш учун электрон аризани тўлдириш ва танловга тавсия этиладиган материаллар билан бирга 2020 йил 15 ноябргача konkurs2020@nhrc.uz электрон манзилига жўнатиш талаб этилади.

Ғолиблар Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net