Рамазонга оид ўзбекона урф-одатлар турк жамоатчилигига таништирилди

06.05.2021 11:10

АНҚАРА, 6 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анқарада жойлашган Онадўли илоҳиёт академиясининг туркум мулоқот дастурлари доирасида «Ўзбекистонда Рамазон ойи урф-одатлари» мавзусида онлайн «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихона маълумотига кўра, онлайн-тадбир Анқара университети ?лоҳиёт факультети профессори, мотуридийшунос олим Сўнмез Кутлу билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Туркия жамоатчилиги вакиллари иштирок этган веб-анжуманда мамлакатимизда Рамазон ойининг катта шоду хуррамлик ва шукроналик билан кутиб олиниши, бу ойда барча мўъмин-мусулмонлар ўз ибодатларини эмин-эркин адо этаётгани, масжидларда хатми қуръонлар ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилди.

?штирокчилар Рамазонга оид ўзбекона урф-одатларга катта қизиқиш билдирди. Уларга мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидаги маҳаллаларда ифтор вақтидан кейин болалар томонидан ижро этиладиган «Ё, Рамазон» қўшиқларининг турлари, Рамазон ойида ўзбек оилаларида ифтор дастурхонлари учун тайёрланадиган турли таомлар ва нозу неъматлар, айниқса, нишолда ҳақида айтиб берилди.

Дастур бошловчиси, профессор Сўнмез Кутлу «Ўзбекистондаги Рамазон анъаналарини кузатар эканмиз, бу ерда биз туркларнинг айрим минтақаларида ҳам ўхшаш урфлар борлигини кўришимиз мумкин. Мен ўз тадқиқотим давомида «Ё, Рамазон» қўшиқлари Самсун вилоятининг айрим қишлоқларида ҳам куйланишини аниқладим. Кўриб турганингиздек, минглаб километр узоқда бўлсак ҳам маданиятимиз ва маънавий қадриятларимизда кўплаб муштарак жиҳатлар сақлаб қолинган», - дея таъкидлади.

Онлайн-дастурда иштирок этган ўзбекистонлик устазода созанда Аброр Зуфаров турк жамоатчилигини байрам билан қутлади ва миллий ўзбек мақомларидан ижро этди.

Дастур давомида, шунингдек, Ўзбекистонда зиёрат туризми соҳасида яратилган имкониятлар алоҳида таъкидланди. ?штирокчилар Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона каби гўзал тарихий шаҳарларимизни зиёрат қилишга таклиф этилди.

«Бу юрт очиқ осмон остидаги музейга ўхшайди. Бу ерларда ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсиз. Мен Ўзбекистонга борганимда ўзимни худди туғилиб ўсган Эрзинжан вилоятида юргандек ҳис қилдим. Ўзбекистондаги ҳар бир гўша ва анъаналар қадрдондек, танишдек туюлаверади. Мен барча дўстларимга ҳеч ўйлаб ўтирмасдан Ўзбекистонга боришни, ушбу юртдаги муқаддас қадамжоларни  зиёрат қилишни тавсия этаман», - деди ўз чиқиши якунида Сўнмез Кутлу.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net