Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун солиқ ва божхона имтиёзлари берилади

20.01.2022 09:34

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/.  Вазирлар Маҳкамасининг «Қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ҳужжатда  мамлакатимизда қуёнчилик соҳасини саноат усулида янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва соҳага жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш, бу йўналишда импорт қилинаётган маҳсулотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериш сингари қатор вазифалар белгиланган.

 Хусусан, қуёнчилик хўжаликлари томонидан шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи буюмлар ва материаллар, наслли қуён ҳамда озуқа қўшимчалари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан  озод қилинади. 

Шунинг муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли  қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, муобили республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ҳам ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

 Қарорда Ўзбекистон ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилиши қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net