Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистон Қирғизистон билан икки томонлама муносабатларга алоҳида эътибор қаратмоқда

19.03.2021 13:14

НУР-СУЛТОН, 19 март. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Президентининг 11-12 март кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи хориж экспертлари ҳамжамияти эътиборини жалб қилмоқда. Жумладан, қозоғистонлик сиёсатшунос Алмаз Абилдаев ва «Қирғизистон-Остона» компанияси раҳбари, Қозоғистон Халқ Ассамблеяси Кенгаши аъзоси Шавкат ?смоилов ушбу муҳим сиёсиё воқеа аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ААга сўзлаб берди.

Алмаз Абилдаев, сиёсатшунос:

- Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи томонларнинг ўзаро яқинлашишга қаратилган стратегик ташқи сиёсий йўналишга содиқлигини намойиш этади.

Президент Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан шахсий мулоқотни йўлга қўйиш, турли жабҳалар, хусусан, энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган сиёсатни танлади.

Дунёда бугун ҳукм сураётган вазиятда Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодиёти ўртасидаги яқинлашиш йўналиши ҳар икки давлатнинг миллий манфаатларига жавоб беради.

Шавкат ?смоилов, «Қирғизистон-Остона» ННТ раҳбари, Қозоғистон Халқ Ассамблеяси Кенгаши аъзоси:

- Ўзбекистон-Қирғизистон саммити сермазмун ва муваффақиятли бўлди.

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қўшни давлат етакчиси самимий кутиб олингани, бўлиб ўтган самарали музокаралар ўзбек халқининг қирғиз халқига бўлган эҳтиромини намойиш этди. Бу икки томонлама муносабатларда янги босқичга олиб чиқади. ?кки халқни узоқ асрлар давомида бир-бирига боғлаб турган маданий, тарихий ва маънавий қадриятлар бугунги кунда мамлакатларнинг яқинлашиши учун мустаҳкам асос бўлади.

Замонавий дунёда биз шунчаки ёлғиз бирор бир натижага эриша олмаймиз. Биз бир-биримизга муҳтожмиз ва буни ҳамма англайди. ?кки мамлакат раҳбарларининг таржимонсиз мулоқот қилишлари икки мамлакат халқларининг бир-бирига қанчалик яқин эканининг бевосита исботи бўлди. Учрашув форматлари яна бир бор ўзбеклар ва қирғизларни бир-бирига боғлаб турган чуқур тарихий илдизларни ва биз тарихда босиб ўтган қўшма йўлни эслатди.

Ўзбекистон Қирғизистон билан икки томонлама муносабатларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон доимо биродар мамлакатга қийин вазиятларда ёрдам бериб келмоқда. Хусусан, коронавирус пандемиясига қарши курашда Тошкент Бишкекка биринчилардан бўлиб кўмак қўлини чўзди.

Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари ўзаро муносабатларнинг янада кенгроқ ривож топишига ҳисса қўшади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net