Қозоғистонда ҳукуматнинг янги аъзолари қасамёд қабул қилди

19.01.2021 15:35

ТОШКEНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев  ҳукумат аъзоларини тайинлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Казинформ» агентлигининг маълум қилишича, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ўз лавозимини сақлаб қолди. Унинг номзоди илгари ҳам Мажлис томонидан маъқулланган эди.

 Жумладан, ҳукумат таркибида қатор ўзгаришлар юз берди. Унга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари вазифасини ҳам бажаради.

Ҳукумат йиғилишида, шунингдек,  янги миллий иқтисодиёт вазири Ассет ?ргалиев, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов қасамёд қабул қилди.

Қозоғистон ҳукумати 10 январь куни парламент қуйи палатаси депутатлари сайловидан сўнг истеъфога чиққан эди.

«Казинформ» Бош вазир Асқар Маминнинг «Биз иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини кучайтиришимиз, сармояларни жалб қилишимиз, янги технологияларни ривожлантиришимиз, экспортни қўллаб-қувватлашимиз керак. Шу муносабат билан биз аниқ натижаларга эришиш учун ўз йўлимизда давом эттиришимиз шарт »,- деган сўзларини келтирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net