Қозоғистон Россиянинг «Спутник-V» вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади

15.02.2021 10:38

ТОШКEНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Қозоғистонда «Гам-КОВ?Д-Вак» («Спутник-V») коронавирус инфекциясига қарши вакцинани рўйхатдан ўтказиш жараёни якунланди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

«Казинформ» агентлигининг хабар беришича, жорий йил 13 февраль куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт ташкилоти рўйхатдан ўтказиш жараёни билан боғлиқ материалларни ўрганиб чиқиб, вакцинанинг хавфсизлиги, сифатлилиги ва самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқарган. Ушбу хулоса асосида, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ва фармацевтик назорат қўмитасига рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун ариза юборилган.

“Қозоғистон «Спутник–V» вакцинасини қўллашни маъқуллаган 27-давлат бўлди”,  дейилади «Казинформ» хабарида.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, февраль ойи якунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларига Қарағанда фармацевтика корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник-V» вакцинасининг тахминан 90 минг дозасини етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net