Қорақалпоғистон тарихий ёдгорликларини ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича тадқиқот ишлари бошланди

07.06.2021 17:11

ТОШКЕНТ, 7 июнь. /«Дунё» АА/. ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси Қорақалпоғистон тарихий ёдгорликларини ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш учун тадқиқот ишларини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

  Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қорақалпоғистонда минтақадаги маданий мерос обектларининг салоҳияти ва қийматини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот экспедицияси ўтказилди.

 Жорий йилнинг апрель-май ойларида Қорақалпоғистонда халқаро экспедиция иш олиб борди. Экспедиция давомида минтақанинг тарихий ва маданий мероси обектлари салоҳияти ҳамда қиймати баҳоланди, уларни тарли халқаро рўйхатларга киритиш стратегияси ишлаб чиқилди.

 Комплекс илмий тадқиқотлар олиб борган халқаро экспертлар гуруҳи таркибига археология, архитектура, маданият ҳамда ёдгорликлар тарихи ва ҳужжатлари соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар киритилди. Экспедиция Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) ҳомийлигида ва Лондон университет коллежи кўмагида «Марказий Осиё археологик ландшафтлари» лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди.

Марказий Осиё минтақаси тарихида илк бор янги метод ва ускуналардан фойдаланган ҳолда обектларни батафсил ҳужжатлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маълумотларни йиғиш учун мутахассислар учта учувчисиз учиш воситасидан фойдаланди. Тўрт ихтисослашган гуруҳ 8 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. Тадқиқотлар натижасида минтақадаги 53 та ёдгорлик ҳақида материаллар тўпланди. 67 мингдан ортиқ аэросурат ва 144 та видеофильм суратга олинди. Тўлиқ тадқиқот 5 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди.

 Тадқиқот натижалари батафсил аэросуратлар ва ҳар бир ёдгорликнинг уч ўлчовли моделидан иборат бўлади. Унинг асосида табиий, меъморий, инфратузилма, маиший ва бошқа элементлар аниқланади.

 Кенг миқёсли тадқиқотлар асосида халқаро экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон тарихи ва маданиятининг ноёб обектларини сақлаш бўйича глобал стратегияни ва уларни ЮНEСКОнинг нуфузли халқаро рўйхатига киритиш дастурини шакллантиришга имкон беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net