Қонунчилик палатаси Спикери ?талия элчиси билан парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр алмашди

17.12.2020 11:04

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон ?смоилов кеча ?талиянинг мамлакатимизга яқинда тайинланган элчиси Агостина Пинна билан мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан давлат бошқарувида парламентнинг роли кучайтирилаётгани, қолаверса, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда жиддий ўзгаришларга қўл урилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу ишларнинг барчаси «халқ манфаати ҳар нарсадан устун» деган ғоя асосида амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва сиёсий партиялар фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, парламент қуйи палаталари ҳузурида ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда асосий эътибор қонун ижодкорлиги жараёни, қолаверса, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўз навбатида Агостина Пинна самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-?талия алоқалари, хусусан, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди.     

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net