Қиймати 9,6 миллиард сўмлик қинғир режа фош этилди

12.02.2021 10:08

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида йирик миқдордаги товарларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга оид қинғирлик фош бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири божхона қўмитаси маълумотига таяниб.

Хорижий давлатдан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган юк контейнерлари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Тошкент-товар»  ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомобиль эҳтиёт қисмлари жойлаштирилганлиги кўрсатилган 3 та контейнерда ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 9 миллиард 612 миллион сўмлик кийим-кечак ва бошқа товарлар мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net