Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида самарали ҳамкорлик

25.07.2022 17:58

Пойтахтимизда ШҲТ аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг VII йиғилиши бошланди.

Йиғилишда ШҲТ бош котиби ўринбосари Ерик Aшимов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Покистон ?слом Республикаси миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқотлар федерал вазирининг биринчи ўринбосари Зафар Хасан (онлайн), Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазири ўринбосари Ма Юсян (онлайн), Қирғиз Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Нурдин Aлишеров (онлайн) ва бошқа бир қатор давлат вакиллари онлайн ва офлайн форматда иштирок этмоқда.  

Йиғилиш давомида делегациялар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида мувофиқлаштирувчи ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича фикр алмашади. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув ҳамда ушбу Келишувнинг 2021-2025-йилларда бажарилишига доир Чора-тадбирлар режасини келгусида амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади. 

Йиғилиш якунида барча иштирокчилар “Қуёшли Ўзбекистон” номли мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишиши кутилмоқда. 


ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net