Қишлоқ хўжалиги бўйича Германия тажрибасини ўрганишга бағишланган веб-семинар ўтказилди

12.05.2020 16:53

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 12 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида Германия тажрибасини ўрганиш бўйича веб-семинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Семинарни ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унга етакчи хорижий давлатлар тажрибасини кенг жалб этиш ва соҳада ёш тадбиркорларни кенг қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Тадбир “Zoom” платформаси, “Youtube” ва “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

 Унда Германиянинг «JD-East Praktikum in der Landwirtschaft» компанияси раҳбари, ватандошимиз Жонибек Жанибеков тақдимот ўтказди. У ўз маърузасида немис иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг аҳамияти, унда ёшларнинг ўрни ҳамда тажриба орттириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Семинарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши кўмагида Самарқанд, Андижон, Бухоро ва Наманган вилоятларида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 300 дан ортиқ ёш фермер иштирок этди. Мазкур мулоқот улар учун Германия тажрибасини ўрганиш имкониятини яратгани билан аҳамиятли.

Онлайн учрашув якунида «JD-East Praktikum in der Landwirtschaft» ташкилоти раҳбарияти билан Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ўртасида ўзбекистонлик мутахассислари учун Германияда тажриба ошириш курсларини ташкил этиш ва амалиёт лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net