Қирғизистонда 5 июндан бошлаб маҳаллий авиарейслар йўлга қўйилади

05.06.2020 10:18

Б?ШКЕК, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Республика тезкор штаби 5 июндан вилоятлараро авиарейслар ва транспорт қатновларини, шунингдек, 25 июндан ёзги лагерларни ишга тушириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Кабар” миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов тегишли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аниқ текшириш алгоритмини амалга ошириш ва белгиланган санитария чора-тадбирларига риоя этилишини назорат қилишга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлаган.

“Жамоат транспорти ва йўловчиларнинг барча санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини қатъий назорат остига олиш ҳамда тиббий ниқоблардан фойдаланиш ва самолётга чиқиш вақтида тана ҳароратини ўлчаш шарт. Автобус ва маршрут таксилари одам ташиётганда хавфсиз бўлиши лозим. Аҳоли йўлда кетаётганда барча санитария нормалари ва қоидаларига риоя этаётганликларига амин бўлишимиз керак”, - дея таъкидлади К.Бўронов.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бишкек ҳамон инфекция хавфи юқори бўлган зона бўлиб қолаётгани ҳамда пойтахтга муҳим вазиятларсиз ташриф буюриш тавсия этилмаслигини таъкидлаган.

Жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқиши бўйича 1 минг 899 ҳолат рўйхатга олинган, улардан 1 минг 292 нафари тузалган, 20 бемор вафот этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net