Қирғизистон Президенти Тошкентга давлат ташрифи билан келди

11.03.2021 12:53

ТОШКEНТ, 11 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун давлат ташрифи билан Тошкентга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига биноан, Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтади, Қирғизистон раҳбари, шунингдек, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари ва Ўзбекистон Бош вазири билан учрашади, мамлакатимиз саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг турли соҳаларига тааллуқли қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net