Қирғизистон президенти Бош вазир ва ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилди

16.06.2020 11:34

Б?ШКЕК, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бош вазир Муҳаммедкалий Абилғозиев ва республика ҳукуматининг истеъфоси тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қарорга кўра истеъфодаги ҳукумат аъзолари янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар ўз мажбуриятларини ижро этишни давом эттиради, дея хабар бермоқда Қирғизистон миллий "Кабар" ахборот агентлиги.  

Бош вазирнинг истеъфоси ҳақида кеча Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берганди.

“Мамлакат коронавирус хуружи ва унинг иқтисодиётга келтираётган салбий оқибатларига қарши кураш олиб бораётган мураккаб бир шароитда ҳукумат барқарор фаолият олиб бориши ва фуқаролар ишончини тўла қозониши керак, мавҳумлик эса, аксинча ҳукуматнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилади, - дейилади Муҳаммедкалий Абилғозиевнинг истеъфо тўғрисидаги расмий аризасида. – Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда мен Қирғизистон Бош вазири лавозими ваколатларини топширишга қарор қилдим”.

?лгари радиочастота манбаларини ноқонуний равишда узайтириш ва қайта расмийлаштириш билан боғлиқ можаро сабабли Муҳаммедкалий Абилғозиев май ойининг охиридаги тергов давомида икки ҳафталик таътилга чиққан эди.

Бош вазир унга қўйилаётган айбловларни рад этмоқда ва ҳуқуқ-тартибот органлари қонунга хилоф иш тутган ҳақиқий айбдорларни топишига умид билдирмоқда. 

Муҳаммедкалий Абилғозиев ҳукуматга 2018 йил апрелдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net