Қирғизистон ҳукуматига раҳбарлик вазифасини бажариш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Бороновга юклатилди

16.06.2020 11:35

Б?ШКЕК, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун янги ҳукумат таркиби тузилгунга қадар Қирғизистон Бош вазирининг мажбуриятлари ижроси Кубатбек Боронов зиммасига юклангани тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу қарорни Президент Сооронбай Жээнбеков имзолади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари Матбуот хизмати.

Бугун эрталаб Қирғизистон Бош вазири лавозимида ишлаб келган Муҳаммедкалий Абилғозиев ва у бошқарган ҳукумат истеъфога чиқарилди.

Бош вазир вазифасини бажарувчи 55 ёшда. У 2011-2018 йилларда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият олиб борган. 2018 йилнинг апрелида Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Жорий йил 16 июнь куни Қирғизистон парламенти иттифоқи кўпчилик овоз билан ҳукумат раҳбари лавозимига Кубатбек Боронов номзодини маъқуллади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net