Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп экани маълум қилинди

16.03.2021 13:28

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 минг 69 тани, шундан қўшма корхоналар 5 минг 760 та ва хорижий корхоналар 6 минг 309 тани ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони қуйидагича бўлди: саноат  - 3 минг 991 та, савдо – 3 минг 199 та, қурилиш - 983 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги - 697 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 511 та, ахборот ва алоқа - 329 та, ташиш ва сақлаш - 328 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш - 178 та.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net