Қашқадарёда мукофотлар ўз эгаларига топширилди

05.08.2021 15:02

ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Қашқадарё вилоятидан 6 нафар фуқаро миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига қўшган муносиб ҳиссаси учун «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, Қашқадарё вилояти Муборак тумани ?чки ишлар бўлими ташкилий бўлинма канцелярия бошлиғи Валентина Романова, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси “Оқиртма” қишлоқ врачлик пункти патронаж фельдшери Дилмурод Попошов, Қашқадарё вилояти Касби тумани 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси Чамангул Тўраева, Қашқадарё вилояти Миршикор тумани “Бўстон” қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқ Абдиев, Қашқадарё вилояти Нишон тмуани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сайдулла Жонимқулов ушбу мукофот билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

- Ушбу мукофот билан тақдирланиш биз учун улкан шараф, -  дейди Қашқадарё вилояти Касби тумани 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси Чамангул Тўраева. – Давлатимиз раҳбарининг миллатлараро муносабатлар йўналишига қаратаётган улкан эътибори бизни янада тўлқинлантириб юборди. Бу бизга янада куч-ғайрат бағишлайди. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро аҳил ва иноқликда ҳаёт кечираётгани барчамиз учун улкан бахт. Бунинг учун Президентимизга раҳмат айтамиз.

Тадбирда шунингдек, Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган маданият марказлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net