Қашқадарё вилоятини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тасдиқланди

23.04.2022 11:15

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /«Дунё» АА/. Қашқадарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 2,9 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,2 бараварга оширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу долзарб вазифалар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги   қарорида белгилаб қўйилди.

Ҳукумат ҳужжати билан аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитаси», Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари» тасдиқланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари белгиланди.

Бундан ташқари, 2022 йилда Қашқадарё вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар қайд этилган.

Қарор билан Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тузилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net