Қашқадарё вилоятида учта гидроэлектростанция қурилиши учун тендер эълон қилинди

05.06.2020 10:09

ТОШКЕНТ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Қашқадарё вилоятининг Оксу дарёсида учта гидроэлектростанция (ГЭС)ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун халқаро тендер эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Энергетика вазирлиги манбасига асосланиб.

Мазкур учта гидроэлектростанциянинг қурилиши Ўзбекистондаги барқарор гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисми ҳисобланиб, уни халқаро молиявий институтлар, хусусан, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан амалга оширилаётган гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисмидир.

 Ўзбекистон миллий энергетика стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб, электр энергиясининг тўртдан бири қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилади. Стратегия ўн йил ичида 30 ГВт гача қўшимча энергия қувватлари, шу жумладан 3,8 ГВт гидроэнергетика, 5 ГВт қуёш энергиясини ва 3 ГВт гача шамол энергиясини кенгайтириш кўзда тутилади.

“Работ”, “Чаппасуй” ва “Тамсуш” гидроэлектростанцияларининг умумий қуввати 24 МВтга тенг бўлади.

 Очиқ танлов савдолари (халқаро эълон) ОТБнинг “Бир босқич: икки конвертли” тендер савдосига мувофиқ ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net