“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” республика танлови эълон қилинди

25.06.2022 12:08

Давлат тилига эътиборлимисиз? Ҳар бир ишда давлат тили талабларига риоя этасизми? Эҳтимол, сиз ўзбек тилини компьютер тилига айлантириш ҳақида ўйлаётгандирсиз? Унда ушбу танлов айнан сиз учун!

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш, уни миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш ҳамда давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишда илмий-амалий ёндашувни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, Қадринг баланд бўлсин, она тилим республика танлови эълон қилинади.

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ?нновацион ривожланиш вазирлиги.

Танлов учта йўналишда ўтказилади.

Биринчи  –  Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд” йўналишида маҳаллий ижро этувчи туман ва шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

?ккинчи йўналиш ғолиблари – “Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим” вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасидан аниқланади.

Учинчи – Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа йўналишида илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

Танлов жорий йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар бўлган муддат оралиғида ўтказилади ва ғолиблар 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Дарвоқе, уларнинг давлат тилини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари республикамиз миқёсида оммалаштирилади.

Танлов ҳақидаги батафсил маълумот билан www.til.gov.uz сайтида танишасиз.

Тилимизнинг тақдирига бефарқ бўлманг ва Қадринг баланд бўлсин, она тилим республика танловини ижтимоий тармоқларда #qadribalandonatilim калитсўзи билан оммалаштиринг.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net