Президентимиз жорий ҳафтада Туркия ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилиши кутилмоқда

01.08.2022 15:28

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказилган брифингда қайд этди.

Брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган ҳафта бўлиб ўтган тадбирлар ва жорий ҳафтада кутилаётган муҳим воқеалар ҳақида журналистларга маълумот берилди.

Таъкидланишича, бошланган ҳафтада тадбирлар кўп бўлиши кутилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу форматдаги учрашув илк маротаба бўлмоқда.

Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Президентимиз унда иштирок этиш учун мамлакатимизга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари 28 июлдан бери мамлакатимизда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.

ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net