Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият тараққиётини таъминлашга қаратилган барча омилларни теран ҳис этади - Гусейн Гулиев

24.01.2020 10:31

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Озарбайжон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн ГУЛ?ЕВ “Дунё” АА мухбирига қуйидаги фикрларни изҳор қилди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта қизиқиш ва хайрихоҳлик билан тингладим. Унда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларига доир масалалар қамраб олинди.

Хусусан, Ўзбекистон раҳбари бугун жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммолар ҳақида атрофлича фикр билдириш баробарида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича пухта ишлаб чиқилган режалар билан бўлишди. Давлат раҳбарининг Мурожаатномасини эшита туриб, Президент Жанобларининг Ватанга, халққа бўлган муҳаббатини яна бир бор чуқур ҳис этдик.

Ўз навбатида, Ўзбекистон халқи ҳам давлат раҳбарига ишонади ва унга эргашмоқда. Бу эса барқарор ривожланиш, фаровон ҳаёт қуришдек эзгу мақсадларга эришишнинг муҳим шартидир.

Президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатдаги муаммоларни ҳал этишга қодир шахс сифатида эътироф этишни истардим, буни бугун халқаро экспертлар ҳам қайд этмоқда. У киши давлат ва жамият тараққиётини таъминлашга қаратилган барча омилларни теран ҳис этади.

Ушбу фикрларни эътироф этган ҳолда, бутун Ўзбекистон халқига фаровонлик ва Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали бўлишини тилаб қоламан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net