Президент сайловига доир муҳим саналар

09.07.2021 12:04

ТОШКЕНТ, 9 июль. /?А «Дунё»/. Маълумки, жорий йил октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида мамлакатимизда Президенти сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан қуйидамиллий сайлов қонунчилигига оид айрим муҳим саналар эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

– 5 августга қадар (сайловга камида саксон кун қолганида) вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан ўн бир — йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади;

– 10 августга қадар (сайловдан камида етмиш беш кун олдин) сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган жойи эълон қилинади;

– 15 августгача (сайловга камида 70 кун қолганида) – сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши керак;

– 20 августда (сайловга 65 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади;

– 9 сентябрда (сайловга 45 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди;

– 14 сентябргача (сайловга камида қирқ кун қолганида) округ сайлов комиссияси беш - ўн тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда участка сайлов комиссиясини тузади;

– 19 сентябрда (сайловга ўттиз беш кун қолганида) номзодларни рўйхатга олиш тугалланади;

– 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқоти бошланади;

– 9 октябргача (сайловга ўн беш кун қолганида) сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.

– 22 октябрь - сайловолди ташвиқотининг охирги куни.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net