Пойтахтимизда спорт тиббиётига бағишланган халқаро анжуман бошланди

28.02.2020 12:34

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкентда спорт тиббиётига бағишланган «Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар» номли халқаро илмий анжуман бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуман Миллий олимпия қўмитаси, Республика хирургия илмий-амалий маркази ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

?лмий конференцияда АҚШ, ?талия, Германия, Россия ва Қозоғистондан  спорт тиббиётида  етакчи саналган олимлар иштирок этмоқда.

“Айни пайтда Токио – 2020 ёзги Олимпиада ўйинларига катта ҳажмдаги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, илк бор федерацияларда спорт шифокори, психолог, диетолог, массажчи штат-бирликлари очилди ва тўлиқ молиялаштирилди. Бу борада ҳар бир федерацияда тажрибали мутахассислар иш бошлади”, – деди қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов.

Спорт тиббиётига бағишланган илмий анжуманда атлетлар фаолиятида учрайдиган шошилинч ҳолатларда уларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида фикр алмашилди.

Тадбирда хорижий ва маҳаллий мутахассислар атлетларимизни нуфузли халқаро мусобақалар, жумладан, Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тиббий-психологик ҳамда жисмоний жиҳатдан тайёрлаш бўйича ўз тавсияларини берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net