Польшанинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти ғалабаси ҳақида ёзмоқда

26.10.2021 17:48

ВАРШАВА, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Польшанинг етакчи оммавий ахборот воситалари 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловининг дастлабки натижалари ҳақида қатор материаллар  эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Польша матбуот агентлиги (Polska Agencja Prasowa),  «Naszdziennik» газетаси, wpn.p, портали, TVN24 телеканали веб-сайтида берилган материалларда Шавкат Мирзиёев 80 фоиздан ортиқ овоз тўплагани, сайловчилар овозларини ҳисоб-китобининг дастлабки натижаларига кўра юксак давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани таъкидланган.

 Польша нашрларида Ўзбекистон сўнгги йилларда иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлида шахдам қадам қўйган, инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли ютуқларга эришган Марказий Осиёда аҳолиси энг кўп  давлат экани алоҳида қайд этилган.

«Сайлов кампаниясида сайланган Президентнинг рақобатчилари тўрт нафар бўлди. Сайловчиларнинг 70 фоиздан ортиғи маҳаллий вақт билан 17.00 гача овоз бергани аҳолининг сайловдаги фаоллигини кўрсатди», - дея қайд этаган Польша ОАВ.

Оммавий ахборот воситаларида таъкидланишича, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 2016 йилда илк маротаба Президент этиб сайланганидан сўнг мамлакатда ҳам, халқаро майдонда ҳам тан олинган муҳим ижобий ўзгаришларни амалга оширди.

«Кўплаб халқаро кузатувчилар, жумладан, Европа парламенти вакиллари сайловга тайёргарликни самарали ва юқори профессионаллик асосида ташкил этилганини маълум қилди. Якшанба кунги овоз бериш давомида эса жиддий қонунбузарликлар кузатилгани йўқ», - деб ёзади польяк нашрлари.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net