Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси: мамлакатларимиз ҳамкорлигида ўзаро манфаатли жиҳатлар кўп

03.03.2022 14:54

ТОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга давлат ташрифи бошланади.

Тарихий муштаракликдан куч олган Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бугун янги тараққиёт босқичига кўтарилмоқда. Жорий йил май ойида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Бугун ?сломободда Ўзбекистон ва Тошкентда Покистон элчихоналари фаолият кўрсатмоқда.

“Дунё” АА мухбири Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Али Асад Гилоний билан икки мамлакатни боғлаб турган азалий ришталар ва замонавий муносабатлар ҳақида суҳбатлашди.

- Жаноб элчи, Ўзбекистон ва Покистон халқларини тарихи узоқ асрларга бориб тақаладиган ришталар боғлаб туради. Аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган ушбу қадриятлар ҳақидаги қарашларингизни билишни истардик...

  - Ўзбекистон ва Покистон алоқалари  жуда чуқур ва тарихий илдизларга эга. Биз ҳозирги авлод вакиллари аждодлардан қолган ишонч асосида дўстлик ришталарини давом эттирмоқдамиз. Покистон ва Ўзбекистон халқлари алоқаларига уч жиҳатдан қарашимиз мумкин. Биринчиси - бу тарихий-географик жиҳатдан боғланиш бўлса, иккинчиси - Беруний, Муҳаммад Хоразмий каби қомусий олимлар ва улардан мерос қолган билимларда, учинчи томони эса диний-маърифий жиҳатдан алоқадорликда кўринади. Бундан ташқари, ўзбек ва урду тилларида тахминан 3 мингдан ортиқ умумий сўзларимиз бор. Шунингдек, маданият ва қадриятларимизда ҳам умумийликлар кўп.

Очиғини айтганда, Ўзбекистонга келганимдан сўнг мамлакатларимизнинг бир илдизда ривожланиб бораётгани ва бир-бири билан боғлиқ жиҳатларини яққол кўрдим. Бизнинг фикрларимиз, қаҳрамонларимиз бир хил. Сиз Покистонда Бобур, Темур исмли инсонларни кўп учратасиз.  Покистонликлар Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлар ҳақида ўқиб, ўрганиб вояга етмоқда. Элчи сифатида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётганимни ўзим учун катта бахт, деб ҳисоблайман. Чунки мен аждодларимиз боғланган юртдаман ва бугун биз тарихий алоқаларни давом эттирмоқдамиз.

- Сўнгги йилларда икки давлат, икки халқ ўртасидаги азалий алоқаларни  янада мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда, бу йўлда изчил саъй-ҳаракатлар кузатилмоқда. Шундан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига оид фикр-мулоҳазаларингизни ўртоқлашсангиз.

- Дарҳақиқат, сўнгги йилларда давлатларимиз тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтирди. Бу, албатта, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг биргаликдаги дўстлик сиёсати, умумийликка асосланган қарашлари натижасидир. Бугун “Янги Ўзбекистон”га асос солинаётган бир пайтда “Янги Покистон” ҳам ўз йўлини бошлаган. ?кки мамлакатнинг ҳамкорлигида манфаатли нуқталар кўп. Ўзбекистон учун аҳамиятли бўлган масала – Жанубий Осиёдаги давлатлар билан боғловчи энг қисқа йўллар қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу, ўз навбатида, икки давлат манфаатларига бирдек хизмат қилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон, Покистон ва  Афғонистон давлатларини боғлашга даъват этилган темир йўлни қуриш масаласидаги ташаббуси бу борадаги жуда оқилона ёндашув бўлди. 

?кки давлат томонидан ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган самарали тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Ўзбекистон тадбиркорлари делегацияларининг Покистонга бир неча маротаба ташкил этилган сафарлари иқтисодий ҳамкорликнинг янада ривожланишига туртки бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ва  Покистон муносабатлари кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда.

- Ўзбекистон-Покистон серқирра ҳамкорлигининг истиқболлари, уларнинг устувор йўналишлари ҳақидаги нуқтаи назарингизни билиш ҳам биз учун қизиқарли...

- Устувор йўналишларнинг асоси сифатида, биринчи навбатда, олий ва юқори даражалардаги алоқалар янада мустаҳкамланаётганини таъкидлаб ўтишим даркор. Кейинги устувор жиҳатлар ўзаро савдо алоқаларида намоён бўлмоқда. Яъни Ўзбекистон Покистон учун Марказий Осиё бозорига киришда дарвоза ва, шунингдек, Покистон ҳам Ўзбекистонни бошқа давлатлар билан боғлашда муҳим йўл вазифасини ўтайди.

Мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлигида икки томонлама манфаатли жиҳатлар кўп. Жумладан, Ўзбекистон ва Покистоннинг ҳамкорликда иш кўришининг Афғонистондаги вазиятга нисбатан ҳам ижобий таъсири бор. Афғонистоннинг асосий қўшнилари сифатида мамлакатларимиз афғон заминидаги аҳволнинг барқарорлашувида катта роль ўйнайди.

Ўзаро савдо алоқаларининг кенгайишига йўл очилмоқда. Покистон ўз эшикларини Ўзбекистон учун очган ва биргаликдаги тадбирлар қамрови кенгаймоқда. Яна бир устувор йўналиш - бу туризм соҳасидир. Бобурийлардан қолган  меморий ёдгорликларни кўриш, албатта, ҳар бир ўзбекистонлик учун қизиқарли, деб ўйлайман. 

Давлатларимиз ва халқларимизнинг ўзаро бир-бирини англаши, бир-бирини қўллаб-қувватлаши алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқади. Бу эса биз учун ва биздан кейинги авлодлар учун ҳар томонлама ёрқин келажакни қуришга асос бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net