Покистондан муносабат: Тошкент конференцияси нафақат Марказий ва Жанубий Осиё, балки бутун Евросиё қитъасининг тинчлиги ва барқарорлигин

22.07.2021 15:31

?СЛОМОБОД, 22 июль. /«Дунё» АА/. Покистон эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доиралари вакиллари «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси ва Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи  натижалари ҳақидаги ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Пешовар университети Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори, профессор Хан Шабир Аҳмад Покистон томони икки минтақа давлатлари ва МДҲга аъзо давлатлар, Европа ?ттифоқи, АҚШ ва бошқа манфаатдор мамлакат ва ташкилотлар вакилларини бирлаштирган Тошкент халқаро анжумани ташкил этилгани учун Ўзбекистон Президентига  миннатдорлик билдирди.

- Минтақанинг иқтисодий интеграцияси тинчлик ва фаровонлик учун зарур. Тинчлик ривожланиш ва иқтисодий фаровонликка боғлиқ. Афғонистондан  қўшинлар олиб чиқилаётган бугунги кунда минтақа давлатларининг фаол иштироки жуда зарур, - деди эксперт. - Тошкент конференцияси минтақа етакчиларининг фаол ёндашуви ва минтақавий фаровонлик ва барқарорликни таъминлашда содиқлигидан далолат беради.

Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан конференцияда илгари сурилган минтақалараро ташаббуслар ўз вақтида эълон қилинганини таъкидлаш керак. Чунки улар Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш билан боғлиқ йирик узоқ муддатли ва стратегик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.

Ушбу форум нафақат мазкур икки минтақа учун, балки Евроосиё қитъасининг барча ҳудудларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун ҳам катта истиқболлар очди. Бунинг учун Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари Афғонистондаги хавфсизлик масалалари ва бошқа келишмовчиликларни биргаликда ҳал қилиши керак бўлади. Бусиз Марказий ва Жанубий Осиёдаги узоқ муддатли муваффақият ва барқарор ривожланишни тасаввур қилиб бўлмайди. Мазкур анжуманда эришилган келишувлар жаҳон миқёсида тинчлик ва хавфсизликни сақлашда муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Бундан ташқари, минтақалараро ўзаро боғлиқлик хавфсизлик, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва таълим каби бошқа соҳаларга ҳам эшик очади.

«Baburi Forum» нодавлат нотижорат уюшмаси раиси Рамзан Мугал Бош вазир ?мрон Хоннинг Ўзбекистонга ташрифи, унинг Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, бутун минтақанинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, савдо алоқаларини кенгайтиришга қаратилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференциясидаги иштирокини қайд этди.

- Бу мақсадларга эришиш учун Покистон Марказий Осиё давлатлари, айниқса, минтақадаги етакчи мамлакат бўлган Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш учун тайёр, - дея қайд этди эксперт.

Рамзан Мугал Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган халқаро анжуман ҳақида тўхталар экан, форум Жанубий Осиё давлатлари аҳолиси учун фавқулодда воқеа бўлганини ва уларнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажаги бир-бирига жуда яқин эканини таъкидлади. «Ушбу минтақа бўйлаб ҳаракат қилиш икки минтақани ва уларнинг халқларини Учинчи уйғониш, тараққиёт ва фаровонлик даврига олиб келади, - деди у.- Покистон Ўзбекистон Президенти томонидан қатор минтақалараро ташаббусларнинг илгари сурилишига юқори баҳо беради. Аввало, улар хавфсизликни мустаҳкамлаш ва терроризмга қарши курашиш масалалари билан боғлиқ. Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни кафолатлайдиган куч йўқ экан, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг иқтисодий кластерини яратиш лойиҳаси таҳдид остида қолаверади. Минтақавий ўзаро боғлиқнинг асосий лойиҳаси - Ўзбекистондан Афғонистон орқали Покистонга келадиган  «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўл линиясидир».

Рамзан Мугалнинг қайд этишича, ташриф якунлари ва халқаро конференция икки қардош давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг янада жадаллашишига катта туртки беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net