Покистон Ташқи ишлар вазири “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конфер

10.03.2021 12:52

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, унинг турини кенгайтириш, қўшма инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини фаол амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Шу мақсадда икки мамлакат ҳукуматлари имтиёзли савдо, банк ва божхона ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, мунтазам парвозларни тиклаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Ташқи ишлар вазирлари афғонлараро музокараларни йўлга қўйиш, Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини қайд этди.

Маданий-гуманитар муносабатлар, шунингдек, туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Тарихий, маданий ва маънавий жиҳатдан минтақаларимиз ва мамлакатларимиз цивилизацияси ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Вазирлар БМТ, ?ҲТ, ШҲТ, ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Покистон Ташқи ишлар вазири жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

Турли даражадаги тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган минтақавий ва глобал кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net