Покистон диний ишлар бўйича федерал вазири: ?слом уммати мусулмон қадамжоларини сақлаб қолгани учун Ўзбекистон раҳбарияти ва халқидан ми

14.12.2020 10:43

?СЛОМОБОД, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида мамлакатимиз зиёрат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳамиджон Эшматбеков, Покистон диний ишлар бўйича федерал вазири Пир Нур ул-Ҳақ Қадрий, диний ишлар ва динлараро тотувлик бўйича федерал вазир, Ўзбекистоннинг Покистондаги зиёрат туризми элчиси Пир Ҳасиб ур-Раҳмон, Миллий ассамблея (парламент қуйи палатаси) спикери ўринбосари Қосим Хон Сури, ?слом мафкураси кенгаши раиси Қибла Аёз, ҳукмрон PTI партияси саноат қўмитаси раиси ?фтихор Расул Гҳумман, «Shahzad International Petroleum Exploration (Pvt) Ltd.» халқаро нефть компанияси раҳбари Пир Нақиб ур-Раҳмон, Покистондаги Ўзбекистон сайёҳлик ахборот маркази директори Ҳамид Чоудри қатнашди.

Видеоконференциянинг онлайн трансляцияси Facebook ва YouTube ижтимоий тармоқлари орқали намойиш этилди. Уни оддий бўлажак сайёҳлардан тортиб Покистон ҳукумати ва илмий-академик доиралари вакилларини ўз ичига олган кенг жамоатчилик кузатиб борди.

Тадбир аввалида Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги ислом қадамжолари ва маънавий-маърифий объектларга алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатимизнинг зиёрат, тарихий, саломатлик ва академик туризм соҳасидаги салоҳиятига бағишланган тақдимот ҳавола этилди.

Покистон диний ишлар бўйича федерал вазири Пир Нур ул-Ҳақ Қадрий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда зиёрат туризми, ислом қадамжоларини қайта тиклаш ва таъмирлаш соҳасида амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик ислоҳотларни катта мамнуният билан қайд этди.

Унинг таъкидлашича, жаҳон ислом уммати вакиллари барча мусулмонларнинг маънавий мероси бўлган ислом қадамжоларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон раҳбарияти ва халқидан миннатдор бўлса арзийди. Шу маънода у Покистонда Ўзбекистон Президенти ислом тамаддуни бебаҳо объектларининг ишончли посбони сифатида эътироф этилаётгани, мамлакатни ислом оламининг барча зиёратчиларига кенг очиш борасидаги инсонпарвар ва бағрикенг сиёсат ижобий баҳоланаётганини қайд этди.

Қосим Хон Сурининг айтишича, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари асрлар давомида покистонлик шоирлар, файласуфлар ва тарихчилар томонидан эъзозланиб келинган. Покистон мактаб дарсликларида Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари ислом тамаддуни ва жаҳон маданияти марказлари сифатида эътироф этилади.

У Ўзбекистоннинг дунё мусулмонлари учун зиёрат туризмини ривожлантиришдаги ролига тўхталар экан, ўзбек халқи замонлар силсиласига мардонавор дош бергани, энг муҳими – Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Қўқон шаҳарлари шон-шуҳратини қайта тиклаб, тарихий объектларнинг бузилишига йўл қўймаганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Президентининг зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасидаги кенг кўламли ташаббуслари ҳар бир мусулмонга ушбу мамлакатга кичик ҳаж қилишдек эзгу орзусини рўёбга чиқариш имконини берди.

Қибла Аёзнинг таъкидлашича, Жанубий Осиёга ислом тамаддуни ва ривожланган маданиятни Бобур ва унинг авлодлари келтирган. Бундан ташқари, ушбу минтақага бобурийлар орқали ўзбек халқининг урф-одатлари ва ҳаёт тарзи ҳам кириб келган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net