Покистон делегацияси Ўзбекистонга келди

31.01.2021 10:58

ТОШКEНТ, 31 январь. /"Дунё" АА/. Покистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд бошчилигидаги делегация бугун музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Покистон савдо-иқтисодий масалалар бўйича махсус қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Покистон делегацияси, шунингдек, “Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон уч томонлама ишчи гуруҳи йиғилишида ҳам иштирок этади.

Абдул Раззоқ Довуд ва делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, ?слом қадамжоларини зиёрат қилади, қадимий шаҳарнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net