«Phillips Health» Тошкентда инвазив бўлмаган тиббиёт марказини яратишга қизиқиш билдирди

24.06.2020 16:59

БРЮССЕЛЬ, 24 ?ЮНЬ. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландиянинг «Phillips Health» компанияси раҳбарияти – вице-президент Йон Буйсен, менежер Абдуллой Кохестани, МДҲ минтақалари мамлакатлари вакиллари Артём Падейски, Константин Куликов ва ?гор Гончар билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

«Phillips Health» – 450 дан ортиқ инновацион тиббий маҳсулотлар чиқарувчи «Phillips» компанияси таркибига киради.

Онлайн музокараларда компания вакилларига соғлиқни сақлаш соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Улар Тошкент шаҳри Яшнобод туманида барпо этилган Республика болалар тиббий марказининг очилишини мамнуният билан қайд этди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Тошкентда инвазив бўлмаган тиббиётнинг замонавий технологик марказини яратиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа бўйича келишув Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси  раиси А.?кромов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг 2019 йил ноябрь ойида компаниянинг Эйндховендаги офисига ташрифи давомида эришилган.

Бугунги кунга келиб «Phillips Health» компанияси замонавий клиника концепцияси, шунингдек, уни қуриш ва жиҳозлаш режасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳани молиялаштириш учун “Коммерцбанка” (Германия) ва “Райффайзенбанка” (Австрия) дан маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ўз тиббий маркази учун «Phillips Health» компаниясидан ускуналар харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Нидерландия компанияси Наманган вилоятидаги замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган янги тиббий марказ яратиш концепциясини ишлаб чиқаётган клиникалардан бири билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Музокаралар якунида мазкур йўналишда мулоқотни давом эттириш, «Phillips Health» иштирокида янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот ўрнида, эпидемиологик вазият яхшилангандан сўнг ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва мавжуд имкониятлар билан танишиш мақсадида компания делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил қилиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net