Парламент дипломатияси: «Ўзбекистон – Бельгия» ҳамкорлик гуруҳи вазифалари белгиланди

09.06.2020 09:48

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бельгия парламентининг Вакиллар палатаси билан тузилган парламентлараро ҳамкорлик гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Тадбирда ҳамкорлик гуруҳи раҳбари, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов гуруҳ аъзолигига тайинланган депутатларни табриклаб, олдинда турган муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Йиғилишда дўстлик гуруҳининг фаолияти билан боғлиқ қонун ижодкорлиги йўналишида ҳамкорликни кучайтириш, бундан ташқари мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, ўзаро сармоя киритиш ҳажмини кенгайтириш, бунда парламентларнинг салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди.

Тадбир якунида кўриб чиқилган масалаларга доир келгусидаги режалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net