Пандемиянинг иқтисодиёт ва меҳнат бозорига таъсирини камайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди

01.05.2020 18:53

ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро меҳнат ташкилоти билан онлайн мулоқотда пандемиянинг иқтисодиёт ҳамда меҳнат бозорига таъсири, ушбу таъсирни камайтириш йўлларини муҳокама қилди.

Видеоконференция алоқа шаклида ташкил этилган учрашувда Халқаро меҳнат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Ўзбекистон иш берувчилари конфедерацияси, шунингдек, Қирғизистон Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, ?ш берувчилар ассоциацияси, Қозоғистон Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Муҳокамалар жараёнида COVID-19 пандемиясининг тез тарқалиши жаҳон иқтисодиёти, шунингдек, ижтимоий соҳалар ривожланиши ва меҳнат бозорига салбий таъсир кўрсатгани таъкидланди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, пандемия оқибатида дунё бўйлаб 25 миллионга яқин одам ишсиз қолиши ва ходимларнинг даромадлари камида 3,4 триллионга камайиши мумкин.

Шу сабабли, жаҳон иқтисодиёти ва меҳнат бозорида кучайиб бораётган беқарорликнинг Ўзбекистондаги барқарор ўсиш ва бандлик масалаларига таъсири тушунчасини шакллантириш бугунги кун учун долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Видеомулоқот чоғида Ўзбекистонда пандемия сабаб меҳнат бозори чекига тушаётган босимни юмшатиш мақсадида амалга оширилаётган қатъий чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бандликни таъминлаш учун ?нқирозга қарши кураш жамғармаси ташкил қилиниб, 10 триллион сўм маблағ ажратилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Жамоат ишлари жамғармасига 200 миллиард сўм йўналтирилди.

Ҳозирги кунга қадар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали 7 мингдан ортиқ кам таъминланган оилаларга шахсий томорқа ерларидан унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида субсидиялар ажратилди. Шунингдек, ушбу жамғарма ҳисобидан 122 мингдан ортиқ фуқаро жамоат ишларига жалб этилди.

Учрашув иштирокчилари Халқаро меҳнат ташкилотининг бандлик стратегияси ва инқироздан кейинги чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда пандемия даврида бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини кучайтириш юзасидан фикр алмашди.

Видеоконференция алоқа доирасида COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга таъсирини баҳолашнинг тезкор диагностика механизмлари билан боғлиқ қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net