Пандемия даврида Ҳиндистондан 527 нафар юртдошимиз олиб келинди

28.05.2020 11:16

ДЕҲЛ?, 28 май. /“Дунё” АА/. Шу кунларда яна 300 нафар ўзбекистонлик Ҳиндистондан юртга қайтишни кутмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги дипломатия ваколатхонаси ходимлари ватандошларимиз билан телефон ва бошқа алоқа воситалари орқали кечаю-кундуз алоқада бўлиб турибди. Фуқароларимизда юзага келган масалаларни ҳал этиш санитария-эпидемология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Хусусан, апрель-май ойларида Деҳли, Гуруграм ва Ноида шаҳарларида бўлиб турган 150 дан ортиқ юртдошимизга озиқ-овқат ва пандемия даврида керак бўлган бошқа энг зарур нарсалар етказиб берилди.

Пандемия шароити даврида “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейслари (21 март ва 10 май кунлари) билан жами бўлиб 527 нафар киши юртимизга қайтарилди.

Жорий йилнинг 28 май ҳолатига кўра Ҳиндистонда 158 минг 333 фуқаро коронавирусга чалинган. Улардан соғайганлар сони 64 минг 729 та бўлса, вафот этган кишилар 4 минг 365 тага етган.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net