«Pakistan in the World»: Ўзбекистонда пандемия шароитида тадбиркорлар ҳуқуқ ва мулк дахлсизлиги таъминланмоқда

21.05.2020 13:41

?СЛОМОБОД, 21 май. /«Дунё» АА/. Покистоннинг «Pakistan in the World» электрон журналида Ўзбекистонда пандемия даврида иқтисодиёт ва саноатни қўллаб-қувватлаш доирасида тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларида фаолиятнинг қайта тикланиши атрофлича таҳлил қилинган. Муаллиф сўнгги икки ой ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича 12 та фармон ва қарор қабул қилганига эътибор қаратади.

“Давлат раҳбарининг 18 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан 500 мингдан ортиқ тадбиркор ва 100 мингга яқин аҳолига 1,7 триллион сўм миқдорида қўшимча ёрдам кўрсатилди”, дейилади мақолада.

Нашрда, шунингдек, 40 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани ҳақида маълумот берилади. Муаллиф материалда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар ҳуқуқлари ва улар мулклари дахлсизлиги кафолатларини таъминлаётгани алоҳида таъкидланади.

“Бундан буён мулкчилик ҳуқуқлари тамойиллари бўйича кичик саноат зоналари ташкил этилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда бундай зоналарни жойлаштириш, инфратузилма учун маблағ ажратиш ва хусусий секторни бошқарувга жалб қилиш билан шуғулланади. Маълум қилинишича, жорий йилда мазкур саноат зоналари инфратузилмасини ривожлантириш учун ?нқирозга қарши кураш жамғармасидан 200 миллиард сўм маблағ ажратилган”, дея тафсилотлар билан бўлишади «Pakistan in the World» электрон журнали.

Пандемия  таъсирини юмшатиш доирасида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури учун ажратилган 1 триллион сўм миқдоридаги кредитларни тўлаш муддати узайтирилди. Тадбиркорларга маҳсулот, ускуналар, хомашё ва айланма маблағларни жалб этиш учун барча чекловлар олиб ташланди. Қайд этиш жоиз, ушбу маълумотлар ҳам журналда чоп этилган мақолада келтириб ўтилган.

Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистондаги тижорат банклари кичик бизнесни ривожлантиришда муҳим бўғин сифатида ҳар бир минтақада "ўсиш нуқталарига" сармоя киритиш орқали тадбиркорлар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтираётганини ёзади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net