Озарбайжоннинг АДА университетида IX халқаро анъанавий фестиваль бўлиб ўтди

28.06.2021 13:09

БОКУ, 28 июнь. /”Дунё” АА/. Озарбайжонда фаолият кўрсатадиган АДА университетида Озарбайжон пойтахтида аккредитациядан ўтган жаҳоннинг 32 давлати дипломатия ваколатхоналари вакиллари ва университет талабалари иштирокида IX халқаро анъанавий фестиваль бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирни университет проректори Фариз ?смаилзода очар экан, ушбу анжуманда хорижий давлатлар элчихоналари ўз мамлакатлари халқларининг маданияти, санъати, мусиқаси, урф-одат ва анъаналарининг намойиши, шунингдек, миллий либослари кўргазмаси билан иштирок этаётганини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси ҳам ушбу халқаро фестивалда фаол қатнашди.

Намойиш этилган ўзбек миллий либослари ва халқ амалий санъати маҳсулотлари, шунингдек, мамлакатимизнинг бой  сайёҳлик имкониятларига доир маълумотлар анжуман қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шу билан бирга, ваколатхона томонидан ташкил этилган ўзбек халқ қўшиқлари ва рақсларидан иборат маданий дастурнинг намойиши ҳам меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Фестивал доирасида турли мамлакатлардан келган АДА университети талабалари ўртасида Озарбайжонда аккредитациядан ўтган чет давлатлар ваколатхоналарининг ўз мамлакатларига доир савол – жавоблар шаклидаги викторинаси ташкил этилди. Ушбу танловда, АДА университетининг икки нафар талабаси мамлакатимиз элчихонаси томонидан берилган саволларга тўғри жавоблари учун ўзбек миллий совғалари билан тақдирланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net