Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди

30.08.2022 17:27

ТОШКЕНТ, 30 август. /«Дунё» АА/. Озарбайжон Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон  Энергетика вазирлиги ўртасида Энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

«Йўл харитаси» Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ва Озарбайжон Энергетика вазири Парвиз Шаҳбоз томонидан имзоланди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра,  «Йўл харитаси» 2022-2023 йиллар давомида томонларнинг мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда тегишли танловларда иштирок этишга таклиф қилиши, хусусий инвестициялар ҳисобидан янги иссиқлик электр станцияларини қуриш соҳасида билим ва илғор тажриба алмашиш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, энергия (электр энергияси ва табиий газ) бозорларини либераллаштириш ва яратиш, хусусийлаштиришда томонларнинг иштирокини таъминлаш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари бўйича тажриба ва ахборот алмашувини амалга оширишни назарда тутади.

Шунингдек, ҳужжат энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш, инвестицияларга хусусий секторни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «SOСAR» компанияси кимё ва нефть-газ маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш, «SOСAR» билан Озарбайжон ҳудудида геологик қидирув ва углеводородларни қазиб олиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятларини ишлаб чиқиш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз: 2022 йил 5 июлда Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Озарбайжонинг «SOСAR» компанияси делегацияси аъзолари билан музокаралар бўлиб ўтган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net