Озарбайжон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош талабалар Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши билан тан

04.10.2021 16:48

БОКУ, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Озарбайжон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашув ўтказилди, деб хабар беморқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ишлари, ёшларнинг сайловда иштироки ҳамда номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақида  батафсил маълумот берилди.

Элчи Баҳром Ашрафхонов талабаларга Президент сайловини ўтказишга кўрилаётган тайёргарлик жараёнининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ҳаётга тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги сўзлаб берди.

?штирокчилар Ўзбекистонда сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар ва янги қабул қилиган  Сайлов кодексининг асосий жиҳатлари билан танишди.

Элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси, унда овоз бериш тартиби ҳамда Озарбайжонда бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларининг сайловчилар рўйхатига киритиш билан боғлиқ масалалар тушунтирилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги  ижобий ўзгаришларни, хусусан, ёшларнинг етук мутахассислар бўлиб етишиши, замонавий билим ва касбларни мукаммал эгаллаши учун яратилаётган имкониятларни қайд этди.  Ўз навбатида, Президент сайловида конституциявий ҳуқуқдан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз беришини бирдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net