Озарбайжон нашрида Ўзбекистон элчиси билан суҳбат чоп этилди

10.03.2020 18:22

БАКУ, 10 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Файзиев «Business Time» журналига интервью берди. Суҳбатда мамлакатимизнинг замонавий ривожланиши, унинг иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўз борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбатда ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларига тўхталиб ўтилган.

Элчи Ш.Файзиевнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни турли соҳаларда янги имкониятлар эшигини очиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Мақолада амалга оширилаётган янгиланиш ва либераллаштириш ислоҳотлари мамлакатнинг сармоявий, иқтисодий салоҳиятини оширишга, одамлар турмуш шароитини яхшилашга қаратилгани таъкидланади.

Суҳбатда, шунингдек, Ўзбекистондаги махсус иқтисодий зоналар, хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар, преференциялар ва бошқа имкониятлар, сайёҳлик салоҳияти, турли мамлакатлар фуқаролари учун виза тартибининг соддалаштирилгани ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади.

Мақолада Озарбайжон нашри ўзбек киносининг ривожланишига қизиқиш билдиради. Ўзбекистон элчиси ушбу соҳанинг ривожланиши ҳақида гапирар экан, ҳар йили мамлакатимизда турли жанрда 80 га яқин фильм суратга олинишини, юртимизда 100 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратилишини қайд этади.

Озарбайжон бизнес нашрида айтилишича, Ўзбекистоннинг жадал ривожланишидаги барқарорлик ушбу суҳбатни ташкил этишга сабаб бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net