Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун 1,36 миллион доллар ажратди

19.05.2020 10:28

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун 1,36 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Грант соғлиқни сақлаш тизими ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари, тиббий буюмлар харид қилишга сарфланади ва бу орқали Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан ишлар амалга оширилади.

Маблағлар Осиё тараққиёт банкининг COVID-19 коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашни минтақавий қўллаб-қувватлаш техник кўмаклашиш ресурслари ҳисобидан ажратилади ва дастлабки техник ёрдам — 200 минг АҚШ доллари март ойида Ўзбекистонда тиббиёт буюмларини харид қилиш учун ажратилган.

Осиё тараққиёт банки жорий қарз ҳисобидан 19,5 миллион долларни қайта тақсимлаб, Ўзбекистоннинг 800 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилишига имконият яратган.

“Банк ҳукумат ва бошқа ҳамкорлар билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш юзасидан ишларни давом эттиради”, дейилган банк баёнотида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net