ошкентда «Central Asia - 2021: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» XIV халқаро конференция иш бошлади

19.05.2021 14:31

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/.  Бугун пойтахтимизда «Central Asia - 2021: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» XIV халқаро конференция иш бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро конференция Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бошқа қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди.

Анжуман доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлиги бўйича «Китоб ва мутолаа - жамият тараққиётининг стратегик ресурси» мавзусида Ҳамдўстлик  форуми, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 150 йиллик юбилейини нишонлаш, «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш маъросими ўтказилиши белгиланган.

Онлайн ва офлайн шаклларда бўлиб ўтадиган тадбирда Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистондан соҳа мутахассислари иштирок этади.

Халқаро конференция 21 майга қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net