Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Покистон элчиси билан парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳ

25.12.2020 13:38

ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Покистон элчиси Саид Али Асад Ғилоний билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сенат манбасига кўра, тадбирда Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар кейинги пайтларда сезиларли даражада мустаҳкамланиб бораётгани, икки томонлама алоқлар, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт ҳамда туризм соҳаларида катта салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Элчи Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий сиёсатини ва халқаро муносабатларда узоқни ўйлаган пухта ёндашувини, шунингдек Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Учрашувда минтақалар даражасидаги парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари палаталари ва дўстлик гуруҳлари ўртасида тизимли мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net