Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Франция Т?В махсус вакили билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашди

03.02.2021 13:05

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Франция ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиёдаги иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскаль Лоро билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сенат манбасига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш имкониятлари, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, «Франция - Марказий Осиё» парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолияти, иқтисодий ривожланиш, халқаро даражадаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида Парижга амалга оширган расмий ташрифи доирасида эришилган уч ярим миллиард евролик келишувларга асосан Ўзбекистонда энергетика, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, инфратузилмани такомиллаштириш каби соҳаларда 17 та лойиҳа амалга оширилишининг бориши ва истиқболлари хусусида сўз юритилди.

Учрашувда томонларнинг манфаатларига дахлдор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net