Олий Мажлис Сенати Раиси Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси билан соҳадаги устуворликларни муҳокама қилди

22.01.2021 14:48

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Рита Френч билан мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилишича, онлайн-тадбирда Буюк Британия ва Шимолий ?рландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлоу иштирок этди.

Томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни татбиқ этишдаги устуворликларни, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини  муҳокама қилди.

Элчи Р.Френч мазкур соҳада кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо бериб, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси қабул қилинганини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, гендер тенгликни таъминлаш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш, қонунчиликни янгилаш бўйича ишлар ҳам ижобий баҳоланди.
Ўзбекистонни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан қутлаб, Британия томони ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Р.Френч Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда қисқа муддатда эришган ютуқлари юксак баҳога лойиқ эканлигини қайд этди. Гендер тенглик ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби соҳаларда эришилган натижалар бунга яққол мисол бўла олади. Шунингдек, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашдаги ютуқлар ҳам қайд этилди.

У Ўзбекистон келгусида бу борадаги ишларини давом эттириши ҳамда бошқа мамлакатларга ўрнак бўлиши, ўз тажрибаси билан ўртоқлашишига умид билдирди.

Т.Торлоу Ўзбекистон парламенти билан инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича яқин ҳамкорликни таъкидлаб, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Марказий Осиёдаги устувор шериги эканлигини қайд этди.   

Томонлар келгусида инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net