Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тожикистонда ўтган парламент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этди

02.03.2020 10:33

ТОШКЕНТ, 2 март /«Дунё» АА/. МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари мувофиқлаштирувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек ?ноятов ҳамда парламент қуйи палатаси депутати Гулрух Аъзамова Тожикистон Республикаси парламентига 1 март куни ўтган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига таяниб.

Кузатувчилар миссияси Тожикистон Демократик партияси ва Социалистик партияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари жадал ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси кузатилаётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқалар фаоллашди. Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув ресурсларини тақсимлаш ва трансчегаравий ҳамкорлик каби муҳим масалалар ўз ечимини топмоқда.

Суҳбат чоғида Тожикистоннинг сайловга оид қонунчилиги, Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти, шунингдек, парламент сайловлари вақтида мамлакатдаги маҳаллий сайлов комиссиялари фаолияти ҳақида сўз юритилди.

Мамлакатимиз вакиллари кузатув миссияси доирасида 3 мартга қадар ушбу мамлакатда бўлади. Улар МДҲ кузатувчилар миссиясининг якуний матбуот анжуманида иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net