Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига уч йилгача муддатга компенсация берилади

08.08.2022 16:52

ТОШКЕНТ, 8 август. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 26 июлда  қабул қилинган  қарори асосида оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилмоқда, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.

Уларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича уларнинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация берилади. Компенсация ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Шунингдек, эндиликда туристик ахборот марказларини чегара ўтказиш пунктларида ҳам барпо этиш мумкин. Улар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Маълумки, бугунги кунда инвесторларга янги қурилган меҳмонхонаси 3 юлдузли тоифага ва 50 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлганда субсидия ажратилади. Қарорда “янги қурилган меҳмонхона” тушунчаси мустаҳкамланган бўлиб, унга мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган меҳмонхона янги қурилган меҳмонхона ҳисобланади. Шунингдек, қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (меҳмонхонани реконструкция ва (ёки) реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб, янгидан ишга туширилган объект ҳам янги қурилган меҳмонхона сифатида қайд этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net