Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 844 бемордан 11 нафарининг аҳволи оғир

02.06.2020 13:47

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият ва ушбу касаллик билан оғриган беморларнинг ҳолати бўйича ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мхбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 3 минг 718 бемор рўйхатга олинган, — деди у. — Куни кеча 22 нафар, жами 2 минг 859 нафар, яъни 77 фоиз бемор тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 844 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

“Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. 46 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият жиддийлигича сақланиб турибди. Куни кеча касаллик қайд этилган 79 фуқаронинг 15 нафари аҳоли орасида аниқланган. 13 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Сирдарё ва яна 1 нафари Тошкент вилоятида.

Бундан кўриниб турибдики, ортиқча заруратсиз кўчага чиқманг, кўчага чиқдингизми, албатта, дока ниқобда бўлинг. Мулоқотдан ўзингизни тийинг, масофани сақланг. Одамлар тўпланадиган, жойга боришдан ўзингизни сақланг. Тиббиёт ходимларининг барча тавсияларига риоя қилинг. Уйга қайтганингиздан кейин, албатта, қўлларингизни антисептик воситалар билан зарарсизлантиринг. Шундай қилибгина касалланишдан сақланишимиз мумкинлигини ёддан чиқарманг!”, - деди у ўз мурожаатида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net