Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда коронавирусдан 1 минг 163 бемор даволанмоқда, улардан 14 нафари оғир аҳволда

12.06.2020 13:23

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали берган интервьюсида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият ва ушбу касалликка чалинган беморлар саломатлиги ҳақида қуйидагиларни маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 819 нафарга етди. 3 минг 637 нафар, яъни 75 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 163 бемор даволанмоқда, 12 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. 

Ҳурматли юртдошлар!

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича қолмоқда. Янги касалланиш билан боғлиқ 66 ҳолат Карантин марказидаги фуқаролар орасидан, 5 таси Сирдарё, яна 5 таси Бухоро вилояти ҳамда 2 таси Самарқанд вилоятининг Ургут тумани аҳолиси орасида аниқланган.

Касаллик маълум бир ҳудудда мавжуд бўлса касалликка чалинган ва унинг атрофидагиларда ҳам жамоавий иммунитет шакллана бошлайди. Вакцина ишлаб чиқариш ва амалиётга татбиқ этиш учун маълум вақт керак. Бу узоқ жараён. Негаки, вакцина ишлаб чиқарилгач ҳам клиник синовдан ўтказилиши, ҳақиқий самарадорлиги баҳоланиши, кейин эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилиниши керак. Бу жараён маълум бир вақт талаб қилишини инобатга олиб, биз коронавирус касаллиги қўзғатувчиси билан биргаликда яшашимизга тўғри келади. 

Қачондир бу касаллик қўзғатувчиси ўзимизники бўлиб қолиши мумкин. Боиси ўткир респиратор касалликлар сингари баъзи бир белгилар намоён бўлмоқда. Айнан мана шу касаллик қўзғатувчиси бор бўлган муҳитда соғ-саломат юришни ўрганишимиз керак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net